Заргарлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилади
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Фото: Carsten Snejbjerg / Bloomberg
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Солиқ кодексига, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи ва айланмаси соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорлари кескин оширилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларнинг ноқонуний айланмасини камайтириш, шунингдек қалбаки, асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик буюмлари сотилишига барҳам бериш мақсадида ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача жарималар назарда тутилмоқда.
Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга асосан “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг аъзолари бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 2027 йил 1 сентябрга қадар солиқ имтиёзлари татбиқ этилмоқда.
Айнан шу муддатга қадар мазкур тадбиркорларга ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ер участкалари ҳамда кўчмас мулк объектлари мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиниши назарда тутилмоқда.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид

13:30
100 мингга яқинлашган маъмурий қамоқ, 5 баробар ошган депортация — Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар статистикаси

14:43 / 01.03.2025
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар қандай қўлланади?

09:21 / 03.02.2025
483 млн сўмлик заргарлик буюмларини яшириб олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

16:18 / 27.01.2025