Ўзбекистон Науру билан дипломатик муносабат ўрнатди
Бу борадаги тегишли коммюнике ҳар икки мамлакатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан имзоланди.

Фото: Дунё
Ню Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Науру ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Наурунинг БМТдаги доимий вакили Лара Эраб Даниел имзолаган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини билдирган.
«Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди. Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан хорижий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди», — дейилади хабарда.
Шу тариқа, Науру Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 159-давлат бўлди. Бундан олдин Ўзбекистон феврал охирларида Суринам билан дипломатик муносабат ўрнатган эди.
Маълумот учун, Науру Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмидаги оролда жойлашган давлат. Майдони 21 квадрат километрни, аҳолиси эса 12,3 минг кишини ташкил этади.
Тавсия этамиз
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Янги “иномарка”лар савдоси 2 баробардан кўпроққа камайиб кетди
Иқтисодиёт | 10:04 / 23.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсоннинг бутун ҳудудини талаб қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Франциялик аёл сунъий интеллект ёрдамида ўзининг саратонга чалинганини аниқлади
Фан-техника | 00:22
-
Венесуэлага АҚШдан депортация қилинган мигрантларнинг биринчи гуруҳи етиб келди
Жаҳон | 23:42 / 24.03.2025
-
Олимлар ёруғлик ёрдамида ҳужайра шаклини бошқаришни ўрганиб олди
Жаҳон | 23:02 / 24.03.2025
Мавзуга оид

19:49 / 26.02.2025
Науру ҳукумати бюджетга маблағ тўплаш мақсадида «олтин паспортлар» дастурини ишга туширади

16:31 / 22.02.2025
Ўзбекистон билан Суринам дипломатик муносабат ўрнатди

16:24 / 06.02.2025