ChatGPT норвегиялик эркак икки фарзандини ўлдирганини тўқиди
Эркак бу маълумотдан ҳайратда қолди ва компаниядан хатони тузатишни талаб қилди.

Фото: Richard Drew/AP
Норвегиялик Арве Ҳалмар Ҳолман тасодифан OpenAI компаниясининг ChatGPT чатботи ўз оиласи ҳақида кўп нарса билишини, бироқ, таржимаи ҳоли ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатишини аниқлади.
Эркак ChatGPT ўзи ҳақида қандай маълумотларни ошкор қилишини синаб кўрди. Натижалар уни ҳайратда қолдирди.
Қайд қилинишича, ChatGPT Ҳолманнинг «икки фарзандини ўлдирган ва учинчи ўғлини ўлдиришга уринган, 21 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган жиноятчи» эканини айтган.
Ёлғон маълумотлар орасида ҳақиқий фактлар ҳам бор эди. Хусусан, чатбот Ҳолман фарзандларининг сони ва жинсини, шунингдек, яшаш манзилини тўғри кўрсатган.
Ҳолман бу ёлғон маълумотларни осонликча тўғрилай олмаган ва шундан сўнг, Noyb рақамли ҳуқуқлар ташкилотига шикоят йўллаган. Аризада айтилишча, OpenAI Европа Иттифоқи умумий регламентига кўра, маълумотларнинг аниқлиги талабларини бузган.
«Мени энг кўп қўрқитадиган нарса – кимдир бу материални ўқиб, уни ҳақиқат деб қабул қилиши эди», деди у.
ChatGPT Ҳолман ҳақидаги ёлғон даъволарни тарқатишни тўхтатди. Аммо Noyb ҳуқуқшунослари OpenAI компаниясидан Ҳолман ҳақидаги туҳматни олиб ташлашни ва нотўғри натижаларни бартараф этиш учун моделни созлашни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар келгусида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун маъмурий жарима солишни таклиф қилмоқда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мянмадаги зилзила оқибатида 694 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 09:41
-
Paynet ва Асака Банк стратегик меморандум имзолади
Ўзбекистон | 09:30
-
Вэнс Дания ҳукуматини Гренландияни Россиядан «етарли ҳимоя қилмаётгани» учун танқид қилди
Жаҳон | 09:30
-
Словакия ўзбекистонлик ишчилар учун алоҳида виза квотасини белгилайди
Ўзбекистон | 09:21
Мавзуга оид

20:59 / 26.03.2025
Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади

12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди

00:22 / 25.03.2025
Франциялик аёл сунъий интеллект ёрдамида ўзининг саратонга чалинганини аниқлади

10:54 / 24.03.2025