Олимлар об-ҳавони тезроқ ва аниқроқ башорат қилиш усулини ишлаб чиқди
Сунъий интеллект ёрдамида яратилган янги тизим суперкомпютерлар ўрнини эгаллайди.

Фото: Murdo MacLeod/The Guardian
Aardvark Weather сунъий интеллекти об-ҳавони анъанавий усулларга нисбатан анча тезроқ ва аниқроқ башорат қила олади. Бу ҳақда The Guardian газетаси Nature журналида чоп этилган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Ҳозирда метеорологлар об-ҳавони прогноз қилиш учун мураккаб алгоритмлардан фойдаланади. Буларни суперкомпютерларда қайта ишлаш соатлаб вақт олади. Бундан ташқари, ушбу тизимларни ишлаб чиқиш учун бутун бошли мутахассислар жамоаси зарур.
Кембриж университети олимлари Алан Тюринг институти, Microsoft Research ва Европа ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари маркази билан ҳамкорликда янги ёндашувни тақдим этди.
Улар нейротармоқни об-ҳаво станциялари, сунъий йўлдошлар, аэростатлар, кемалар ва самолётлардан олинган маълумотларни таҳлил қилишга ўргатди. Бу эса анъанавий моделлаштириш усулларидан фойдаланмасдан туриб, об-ҳаво прогнозларини олиш имконини беради.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, сунъий интеллект ёрдамида бир нафар мутахассис оддий компьютерда аниқ прогнозлар тузиши мумкин. Кембриж университетининг сунъий интеллект бўйича профессори Ричард Тернер таъкидлашича, бу технология прогнозларни Африкадаги қишлоқ хўжалигидан тортиб Европадаги шамол энергетикасигача бўлган муайян вазифаларга мослаштириш имконини беради.
Бундан ташқари, Aardvark Weather тизими об-ҳавони саккиз кун олдиндан башорат қила олади, замонавий усуллар эса фақат беш кунлик башоратни таъминлайди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, ушбу тизим алоҳида ҳудудлар учун ҳам аниқ об-ҳаво маълумотларини тақдим этиш имкониятига эга.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ» эгалари яна бир клубни сотиб олмоқчи
Спорт | 01:40
-
The Atlantic Трамп жамоасининг Яманга ҳужумни муҳокама қилган чатига оид янги скриншотларни эълон қилди
Жаҳон | 00:46
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
Мавзуга оид

11:30 / 24.03.2025
Ўсмирларда интернетга қарамлик гиёҳванд моддаларга қарамлик билан тенглаштирилди

11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди

00:10 / 23.03.2025
Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди

14:43 / 19.03.2025