Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг яхши ихтиро ва дастурлар учун танловлар ташкил этилади
Ўзбекистонда интеллектуал фаолият йўналишидаги энг яхши ишланмаларни аниқлаш мақсадида танловлар ўтказиш тартиби тасдиқланди. Ҳукумат қарорига кўра, ғолиблар йирик миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 160-сон қарори билан “Интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Мазкур низом интеллектуал фаолият соҳасида танловларни ташкил этиш, ўтказиш, иштирокчиларни баҳолаш ҳамда ғолибларни тақдирлаш тартибини белгилайди.
Танловлар қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
– энг яхши ихтиро;
– энг яхши фойдали модел;
– энг яхши саноат намунаси;
– энг яхши электрон ҳисоблаш машинаси учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
– энг яхши селекция ютуғи.
Белгиланишича, танловлар икки босқичда ташкил этилади: дастлаб ҳудудий босқич, сўнгра республика миқёсидаги финал босқичи ўтказилади.
Ташкилотчилар ҳар йили 1 майга қадар танлов шартлари ва баҳолаш мезонларини тасдиқлаб, ўз расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади.
Танловнинг республика босқичи ғолиблари БҲМнинг 150 бараваригача, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари эса мос равишда 125 ва 100 баравари миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.
Мавзуга оид
07:43 / 10.02.2026
Микротўлқинли печдан GPS’гача: аслида ҳарбийлар учун яратилган 7 технология
07:40 / 02.02.2026
Ихтирочилар рейтинги: патентлар сони бўйича етакчилар
08:00 / 29.01.2026
Телеграфдан квант компютерларигача: 7 гигантнинг эволюцияси
02:25 / 13.10.2025