ХОҚ раҳбари ҳарбий можаролар туфайли ўйинлардан четлатишга қарши чиқди
Кирсти Ковентрининг фикрича, ХОҚ учун энг яхшиси барча спортчиларнинг ўйинларда иштирок этишини таъминлашдир. Шунингдек, у Россиянинг Олимпиадада тўлиқ иштирок этишига қайтиш масаласи ишчи гуруҳ томонидан муҳокама қилинишини таъкидлади.

Фото: AP
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг янги президенти Кирсти Ковентри Sky News телеканалига берган интервюсида ҳарбий можаролар туфайли мамлакатларнинг Олимпия ўйинларидан четлаштирилишига қарши эканини айтди.
Бир кун аввал ХОҚнинг 144-сессиясида сузиш бўйича икки карра Олимпия чемпиони Ковентри ташкилотнинг янги президенти этиб сайланди. 41 ёшли зимбабвелик лавозимига 24 июн куни киришади.
«Мен бунга қаршиман, лекин ҳар бир вазиятни алоҳида кўриб чиқиш керак деб ўйлайман. Мен можароларга дуч келганимизда қарор қабул қилишда фойдаланишимиз мумкин бўлган қоидалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқишга ҳаракат қиладиган ишчи гуруҳ яратмоқчиман», деди Ковентри.
Унинг таъкидлашича, Африкада ҳам даҳшатли можаролар мавжуд ва бу муаммо ҳал қилинмаяпти.
Ковентрининг таъкидлашича, ХОҚнинг масъулияти Олимпия ўйинлари пайтида спортчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашдир. «Демак, яхши мувозанат бор. Аммо охир-оқибат, менимча, бизнинг ҳаракатимиз барча спортчиларнинг вакили бўлишдан иборатдир», дея қўшимча қилди у.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди
Жаҳон | 13:12 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ» эгалари яна бир клубни сотиб олмоқчи
Спорт | 01:40
-
The Atlantic Трамп жамоасининг Яманга ҳужумни муҳокама қилган чатига оид янги скриншотларни эълон қилди
Жаҳон | 00:46
-
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади
Жаҳон | 23:50 / 26.03.2025
-
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди
Жаҳон | 23:36 / 26.03.2025
Мавзуга оид

23:37 / 20.03.2025
Халқаро олимпия қўмитасига илк бор аёл киши президентликка сайланди

21:28 / 17.03.2025
Бокс 2028 йилда Олимпиада дастурига қайтиши мумкин

18:55 / 26.02.2025
ХОҚ россиялик ва беларуслик спортчиларни Олимпиадага қайтаришга ҳаракат қилмоқда – ОАВ

22:04 / 26.09.2024