Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
Жанубий Корея компанияси Ҳиндистонга электрон ускуналар етказиб беришда божхона тўловларидан бўйин товлаганликда айбланмоқда.

Фото: Reuters
Ҳиндистон ҳукумати Жанубий Кореянинг Samsung компаниясидан электрон ускуналар етказиб беришда солинадиган божхона тўловларидан қочгани учун 601 миллион доллар миқдоридаги солиқ қарзи ва жарималарни тўлашни талаб қилди.
Бу сўнгги йилларда Ҳиндистон ҳукумати томонидан экспортчи компанияларга солинган энг йирик солиқ ва жарималардир. Солиқ даъвоси Samsungʼнинг Ҳиндистонга маиший электроника, смартфонлар ва бошқа товарларни етказиб беришдан 2024 йилда олган 955 миллион долларлик соф фойдасининг катта қисмини қамраб олади.
2023 йилда Ҳиндистон расмийлари импортни нотўғри таснифлаш орқали бож тўловларидан қочишга урингани сабаб Samsung компаниясига огоҳлантириш берганди. Гап Ҳиндистоннинг Reliance Jio компаниясига мобил алоқа минораларида ишлатиладиган муҳим компонентларни етказиб беришда 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган бож тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳақида кетмоқда. Бироқ ўшанда Жанубий Корея етказиб берувчиси Ҳиндистон солиқ идораларини бошлаган текширувни тўхтатишга ишонтиришга муваффақ бўлган.
Жорий йилда тергов қайта тикланган ва солиқ идораларининг маълум қилишича, Samsung компанияси «Ҳиндистон давлатини алдаш ҳисобига максимал фойда олиш учун барча бизнес ахлоқ нормаларини бузгани бўйича инкор этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд».
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25
-
Саида Мирзиёева Рамазон ҳайити билан барча ўзбекистонликларни табриклади
Ўзбекистон | 16:17
-
Қоидабузарларга тезкор имтиҳон, 100% овоз олган Эмомали ва даладаги туркманлар – Марказий Осиё ҳафта ичида
Жаҳон | 16:01
-
Мянма ва Таиланддаги кучли зилзила оқибатлари — фотосуратлар
Жаҳон | 15:51
Мавзуга оид

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

22:09 / 26.03.2025
Ҳиндистон ва Хитой Трампнинг таҳдиди сабаб Венесуэладан нефт сотиб олишни тўхтатди

11:39 / 25.03.2025