Еврокомиссия сунъий интеллект ва киберхавфсизликка 1,3 млрд евро ажратади
Маблағлар, хусусан, бизнес ва давлат сектори учун генератив сунъий интеллект моделларини ишлаб чиқадиган «СИ фабрикалари»га йўналтирилади.

Фото: Getty images
Еврокомиссия Европа келажаги ва технологик суверенитети учун стратегик аҳамиятга эга бўлган муҳим технологияларни жорий этишга 1,3 миллиард евро ажратилишини эълон қилди.
Мазкур инвестициялар 2025–2027 йилларга мўлжалланган «Рақамли Европа» (DIGITAL) дастури доирасида амалга оширилади. Дастур сунъий интеллектни (СИ) кенг жорий этиш, кибербарқарорлик ва рақамли кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.
Қайд этилишича, маблағлар, хусусан, бизнес ва давлат сектори учун генератив сунъий интеллект моделларини ишлаб чиқадиган «СИ фабрикалари» ташаббусини рўёбга чиқариш бўйича муҳим чораларга йўналтирилади.
Еврокомиссия маблағлари, шунингдек, Европа рақамли инновациялар марказларини қўллаб-қувватлашга, шифохоналар ва сувости кабеллари каби муҳим инфратузилмалар киберхавфсизлигини кучайтиришга ҳамда ЕИдаги ўқув муассасаларининг рақамли кўникмалар бўйича салоҳиятини оширишга сарфланади.
DIGITAL дастурида иштирок этиш учун лойиҳалар танлови 2025 йил апрел ойида эълон қилиниши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Солиқ кодексига тадбиркорларни қўллашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда
Ўзбекистон | 14:26
-
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
Жамият | 14:22
-
Мишустин Россия иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири эканини маълум қилди
Жаҳон | 14:06
-
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
Ўзбекистон | 13:58
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

16:34 / 18.04.2025
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди

20:51 / 15.04.2025
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди

00:29 / 10.03.2025