Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бенилюкс мамлакатлари Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини ишга жалб қилади
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакиллари ва Нидерландиянинг Eurotalent рекрутинг агентлиги директори Томми Кок ўртасида видеоконференция ташкил этилди.
Нидерландия вакили Ўзбекистондан логистика ва транспорт, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, технологиялар, меҳмонхона бизнеси ва тиббиёт соҳаларида малакали мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари борлигини билдирди.
EuroTalents агентлиги ишга жалб қилиш жараёнининг барча босқичларини ўз зиммасига олиши, шу жумладан, шартномалар, маош ҳисоб-китоблари, турар жой ва қонунчиликка риоя қилиш, мутахассислар эҳтиёжларини узлуксиз ҳал қилиш бўйича ишларни амалга ошириши қайд этилди.
Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистондан Бенилюкс мамлакатларига меҳнат мигрантларини қонуний асосда ишга жалб этиш бўйича тегишли шартнома имзолашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
23:15 / 11.08.2025