Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Тошқиндан омон қолган ҳайвонлар баландликлардан қўним топган. Уларга вертолётлар ёрдамида озуқа ташилмоқда.
Австралиянинг Квинсленд штати ҳудудида кузатилган ноодатий кучли ёмғирлар туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди ёки бедарак йўқолди.
Австралия расмийларининг маълумотларига кўра, 500 минг километр квадрат майдон сув остида қолган — бу Франция ҳудудида тенг демак. Тошқинлар рекорд даражада кузатилган ёмғирлар билан боғлиқ — қитъага бир ҳафта ичида 500 миллиметр ёмғир ёққан бўлиб, бу бир йиллик нормага тенг.
Квинсленд қишлоқ хўжалиги вазири Тони Перретт вазиятни «сув чекинишни бошлагани сайин кўлами ортиб борадиган ҳалокат» деб атади. Кўплаб фермалар деярли барча йирик шохли чорвалари, қўйлар, от ва эчкиларидан айрилган.
Тошқиндан омон қолган ҳайвонлар баландликлардан қўним топган. Уларга вертолётлар ёрдамида озуқа ташилмоқда.
Олимлар экстремал об-ҳаво ҳодисасини иқлим ўзгариши билан боғламоқда. Қурғоқчил Ғарбий Квинсленд мисли кўрилмаган инқирозга дуч келди: сув тошқинларидан жабр кўрган хўажликлар қайта тикланишига йиллар керак бўлади.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
10:45 / 12.06.2026
Ўзгидромет аҳолини сел ва сув тошқинларидан огоҳлантирди
15:04 / 06.04.2026
Доғистонда сув тошқинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
22:52 / 29.03.2026