Microsoft Windоws’даги кўк рангли “ўлим экрани”дан воз кечади

Фото: Microsoft
Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимида қурилма ишламай қолганда пайдо бўладиган кўк “ўлим экрани”дан (Blue Screen of Death, BSoD) воз кечишини маълум қилди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.
Энди муаммолар юзага келганда фойдаланувчиларга яшил рангли экран кўрсатилади. Таъкидланишича, янгиланган интерфейс Windows 11 дизайн тамойилларини яхшироқ акс эттиради ва асосий вазифани — компютерга киришни имкон қадар тезроқ тиклашни бажаради.
Янгиланган интерфейсда илгари кўк “ўлим экрани”да акс эттирилган эможи ва QR-код ҳам бўлмайди. Энди яшил фонда фақат фоизлар ва “Қурилмангиз-муаммога дуч келди ва қайта ишга туширилиши лозим” деган ёзув чиқади.
Маълум қилинишича, экраннинг қора версияси ҳам синовдан ўтказилган, бироқ у Windows янгиланиш марказининг фонига ўхшаб кетгани сабабли мақбул кўрилмаган.
Кўк “ўлим экран” илк бор 1990 йилда Windows 3.0 операцион тизимида пайдо бўлганди. Йиллар давомида у тизимнинг ишламай қолиши ҳақида хабар беришнинг энг машҳур ва ёқимсиз усулларидан бирига айланди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025