Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади
2025 йил 1 июлдан бошлаб, уй-жойларнинг энергия аудитини ўтказиш, қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва иссиқлик насослари ўрнатиш учун аҳолига 18 млн 750 минг сўмгача субсидия ажратилади.
“Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади.
Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг 40 фоизини, лекин БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун агентлик томонидан субсидия ажратилади.
2025 йил 1 сентябргача Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади.
Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
2025 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун технологиялар энергия самарадорлигининг “яшил” стандартлари жорий этилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Мавзуга оид

22:04 / 23.04.2025
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди

11:21 / 23.04.2025
UzAuto Motors хусусийлаштирилади. 3,4 миллиард долларга қурилган GTL заводи ҳам

15:02 / 21.04.2025
Энергия самардорлиги агентлигига директор тайинланди

20:38 / 18.04.2025