Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч кунлик чақалоғини 60 млн сўмга сотган аёлга жазо тайинланди
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида уч кунлик чақалоғини 60 млн сўмга сотган аёлга суд ҳукми ўқилди.
“Миллар” дастурида маълум қилинишича, Қамаши туманида яшовчи аёл ўзининг илк маротаба дунёга келтирган қиз чақалоғини Қарши шаҳрида яшовчи икки нафар аёлга сотмоқчи бўлган. Бунинг эвазига улардан 60 млн сўм пул талаб қилган.
У 50 млн сўм ва 800 долларни машина ичида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Суд ҳукми билан у 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг қиз фарзанди эса вилоят болалар уйига топширилиши белгиланди.
Мавзуга оид
22:23 / 06.10.2025
Тошкентда метро бекатида чақалоқ туғилди
18:46 / 29.09.2025
Самарқандда ҳамшира туғуруқхонадан чақалоқ ўғирлаб чиқиб сотиб юборди
16:12 / 05.09.2025
Жиззахдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлардан бири ўғирлаб кетилди
16:21 / 19.07.2025