Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олди
GPT-4.5 сунъий интеллекти тажрибада иштирок этган 73 фоиз одамни ўзининг ҳақиқий инсон эканига ишонтирди.

Фото: Unsplash
Калифорния университети олимлари кенг кўламли тадқиқотлар ўтказиб, сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олганини маълум қилди. GPT-4.5 Тюринг тестида 73 фоиз иштирокчини ўзининг инсон эканига ишонтирди.
Тажриба Сан-Диегода ўтказилди. Унда тўртта сунъий интеллект тизими (LLaMa-3.1−405B, GPT-4o, GPT-4.5, ELIZA) ва 284 киши иштирок этди. Таржиба доирасида уларга беш дақиқалик мулоқотдан кейин икки суҳбатдошдан қайси бири бот эканини аниқлаш таклиф қилинди.
Натижа кутилганидан ҳам юқори чиқди: GPT-4.5 73 фоиз ҳолатда муваффақиятга эришиб, 73 фоиз иштирокчини ўзининг тирик эканига ишонтирди. LLaMA-3.1 модели эса суҳбатдошларнинг 56 фоизини алдади, GPT-4о ва ELIZA’ни бўлса, мос равишда 21 ва 23 фоиз иштирокчи ҳақиқий инсондан фарқлай олмади.
Мутахассисларнинг фикрича, GPT-4.5 нейротармоғининг муваффақиятига энг катта таъсир кўрсатган омил – бу персоналлаштириш. Сунъий интеллект ўзини интернет маданияти ва жаргонидан хабардор ёш интроверт сифатида намоён қилганида, фойдаланувчилар унга кўпроқ ишонишган. Бундай мослашувсиз унинг муваффақият даражаси атиги 36 фозига тушган.
Таъкидланишича, бундай натижалар маълум ижтимоий хавфларни келтириб чиқаради. Сунъий интеллект аллақачон ёзишмаларда одамларни алмаштира олади — бу мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматларидан тортиб ижтимоий тармоқларгача кенг қамровли соҳаларга тааллуқли. Романтик чат-ботлар, сохта дўстлар ва автоматлаштирилган троллар – буларнинг барчаси ҳақиқатга айланмоқда. Бироқ бошқа томондан, мулоқотни талаб қиладиган касбларни автоматлаштириш учун янги имкониятлар очилмоқда.
Ҳозирга қадар бирорта тизим уч томонлама классик тестдан барқарор ўта олмаган — унда нейротармоқ инсон билан тўғридан-тўғри баҳслашади. GPT-4.5 буни уддалаган биринчи сунъий интеллект бўди. Аммо олимларнинг фикрича, бу сунъий интеллект «ақлли» бўлиб қолганини англатмайди. Тюринг тести интеллектни эмас, балки одам тақлид қилиш имкониятини текширади.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ

18:15 / 20.05.2025
Бомбардиро Крокодило — Қозоғистонда СИ мультфильмлари хавфли деб эълон қилинди

21:41 / 08.05.2025
Сунъий интеллект 2 минг йиллик тарихий ўрамни виртуал тарзда очди ва ўқиди

18:00 / 08.05.2025