Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг божларидан Исроил иқтисодиёти 3 млрд доллар йўқотиши мумкин
Трамп маъмурияти томонидан жорий этилган бож тўловларидан унинг энг яқин иттифоқчиларидан ҳисобланувчи Исроил ҳам бенасиб қолмади. Божлар Исроил иқтисодиёти учун тахминан 3 млрд доллар ёки ЯИМнинг 0,6 фоизига тенг зарар келтириши мумкин.
Фото: Reuters
Бу ҳақда Reuters Citi банки иқтисодчиси Мишел Нис таҳлилига таяниб хабар бермоқда.
Исроил Ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбари Рон Томер божлар мамлакат иқтисодий барқарорлигига путур етказиши, хорижий сармояларни қайтариб юбориши, АҚШ бозорида Исроил компанияларининг рақобатбардошлигини пасайтириши ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо ва сармоявий муносабатларни ортга суришини билдирди.
«Ушбу қарор узоққа чўзилмайди, деб умид қиламиз ва ишонамиз. Бизнинг мақсадимиз — молия ва иқтисодиёт вазирликлари билан ҳамкорликда буни бекор қилиш», — деди Томер.
Сешанба куни Исроил ҳукумати АҚШдан келтириладиган импорт маҳсулотларига қолган божларни бекор қилди. Бу орқали Трамп маъмурияти томонидан ваъда қилинган янги божларнинг олдини олиш ёки камайтириш кўзда тутилган эди.
Бироқ бу чоралар етарли бўлмади — АҚШ Исроилга нисбатан 17 фоизлик божлар жорий этди. Бу кўплаб бошқа давлатлар учун белгиланган 10 фоиздан ҳам юқори.
Исроил Молия вазирлиги вакилининг Reuters агентлигига маълум қилишича, бу божлар Исроилдан чиқариладиган станок ва тиббий ускуналар экспортига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли мамлакат Трамп маъмуриятидан бож ставкасини 10 фоиздан оширмасликни сўраши лозим, дейилади.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
08:37 / 24.04.2026
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади
20:04 / 23.04.2026
“Ҳизбуллоҳ” Ливан ичкарисига сиқиб чиқариладими?
14:15 / 20.04.2026