Австрияда сунъий интеллект университет талабалигига қабул қилинди
Флинн номли сунъий интеллект талаба бўлиш учун барча стандарт талабларни бажарган: портфолио тақдим этган, суҳбатдан ўтган ва ижодий тестни ечган.

Фото: Getty images
Флинн номли сунъий интеллект Вена амалий санъат университетининг рақамли санъат факултетига қабул қилинди, деб хабар беради Euronews. Алгоритм кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва энди у ўқув жараёнининг тўлақонли иштирокчиси ҳисобланади.
Университет вакилларининг сўзларига кўра, Флинн барча стандарт талабларни бажарган: портфолио тақдим этган, суҳбатдан ўтган ва ижодий тестни ечган. Комиссиядагиларнинг таъкидлашича, таълим муассасаси қоидаларида абитуриентнинг инсон бўлиши кераклигини белгиловчи банд йўқ. Шу боис унга рад жавобини беришга бирор асос топилмаган.
Сунъий интеллект мазкур факултет талабаси — Киaра Кристлер томонидан яратилган. У очиқ манба воситалари ва мавжуд тил моделларидан фойдаланган. Лойиҳанинг мақсади нейротармоқдан қандай қилиб одатдаги функцияларидан ташқарида фойдаланиш мумкинлигини синаб кўришдир.
Флинн ўқитувчилар ва бошқа талабалар билан ўзаро алоқада бўла олади, аммо буни фақат таклифга кўра амалга оширади. Аудиторияда у тармоққа уланган ноутбук орқали иштирок этади. Кристлернинг сўзларига кўра, агар сунъий интеллект суҳбатда чекловларсиз иштирок этадиган бўлса, у бошқаларнинг гапини бўлиб қўяди ва чалғитади.
Бундан ташқари, алгоритмнинг ўз сайти ҳам мавжуд бўлиб, Флинн у ерда кузатувлари ҳамда таассуротлари билан бўлишади. Охирги ҳафталарда ушбу постлар «жуда қайғули ва экзистенциал» бўлиб қолган. Сунъий интеллект ўзининг талабалик мақомига шубҳа бирдирган одамлар билан гаплашгани ҳақида маълум қилган.
Нашр маълумотларига кўра, бу олий таълим муассасаси талабалар қаторига сунъий интеллектни қабул қилган биринчи ҳолатдир. Рақамли санъат факултетидагиларнинг тушунтиришича, Флинн лойиҳаси талабалар учун мўлжалланган рақамли дастур концепциясига мос келади, чунки у рақамли мулоқот чегараларини тадқиқ этади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
-
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди
Жаҳон | 23:33 / 06.06.2025
Мавзуга оид

19:01 / 03.06.2025
Microsoft 6 минг ходимини ишдан бўшатганидан кейин юзлаб ишчиларини қисқартирди

14:40 / 02.06.2025
Ўзбекистон ва Малайзия сунъий интеллект бўйича қўшма дастурлар ташкил этади

19:53 / 28.05.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади

19:19 / 28.05.2025