Ҳафта охирида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Шанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида 12 апрел куни ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади.
13 апрел, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида фақат кечки пайтда баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар кузатилади. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда кўпчилик вилоятларда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +27…+32 даража атрофида, баъзи жойларда +34 даражагача, жанубда +36 даражагача бўлади. Фақат республиканинг шимолида 12 апрелда ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача пасаяди, аммо 13 апрелга келиб, ҳарорат яна кўтарила бошлайди.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 11–12 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 13 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 апрел куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат асосан кечалари +14…+19 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбек қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди
Спорт | 02:11
-
НАТО Германиядан яна 40 минг ҳарбий хизматчи сўрамоқчи — Reuters
Жаҳон | 01:39
-
Британияда олти панжали мушук дунёга келди
Жаҳон | 00:19
-
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 00:17
Мавзуга оид

12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади

22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

13:12 / 21.05.2025