Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади
"Олий ва касбий таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг амалиёт ўташ, малака ошириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнларини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг олий ва касбий таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг амалиёт ўташ, малака ошириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнларини рақамлаштириш орқали соддалаштиришни назарда тутувчи қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади:
Олий ва касбий таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини амалиёт ўташ, малака ошириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнлари махсус платформа орқали 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб амалга ошириш;
талаба ва ўқувчиларни амалиёт ўташ, малака ошириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш билан боғлиқ мавжуд тартибларни рақамлаштиришни назарда тутган ҳолда соддалаштириш;
Платформани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Савдо саноат палатасининг тегишли ахборот тизимларига «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий ва касбий таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг амалиёт ўташ, малака ошириш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнларини рақамлаштириш ва тегишли ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган Платформани ишлаб чиқишни ташкил этади.
Белгиланишича, Платформани ишлаб чиқиш ва қўллаб қувватлаш учун зарур маблағлар ҳар йилги республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида назарда тутиб борилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Платформани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплексига, Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг тегишли ахборот тизимларига ва «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилади. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси ўзларига тегишли маълумотларни Платформага реал вақт режимида тақдим этиб борилишини таъминлайди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

13:12 / 29.05.2025
Германияда ҳамшира сифатида ишлаш учун номзодлар қабул қилинмоқда

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

10:18 / 23.05.2025