YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади
Афтидан, Google ушбу форматнинг салбий томонларини тушуна бошлаган.

Фото: Getty images
Google қисқа видеоларга қарамликка қарши жиддий кураш бошлаши мумкин. YouTube иловасининг бета-версиясида топилган кодга кўра, Shorts форматидаги қисқа видеоларни кўришни чекловчи кундалик таймер ишлаб чиқилмоқда.
Таҳлил шуни кўрсатдики, дастур кодида «Кейинги видеога ўтишни ... дан кейин тўхтатиш» сарлавҳали функция пайдо бўлди: белгиланган чегарага етгандан сўнг (дақиқалар ёки соатларда) Shorts тасмасининг янгиланиши тўхтатилади.
Бироқ, қисқа видеоларни бутунлай ўчириб қўйиш мумкин эмас: масалан, уй тасмаси ёки қидирув натижалари учун мўлжалланган алоҳида видеолар мавжуд бўлиб қолаверади.
Янгилик аввал киритилган функция билан боғлиқ бўлмайди, у YouTube фойдаланувчисига ҳар қандай видеони кўраётганда маълум вақтдан кейин дам олишни эслатади. Shorts таймери, хусусан, Google маълумотларига кўра, ҳар куни 70 миллиарддан ортиқ кўриладиган вертикал видеоларни узлуксиз томоша қилишни чеклашга қаратилган.
Shorts видеоларининг ҳаддан зиёд оммалашуви концентрациянинг ёмонлашуви, таълим қобилиятининг пасайиши ва вақтни бошқариш муаммолари билан боғлиқ бўлган хавотирли тадқиқотлар сонининг ортиб бораётган даврига тўғри келди. Кўринишидан, Google ушбу форматнинг салбий томонларини тушуна бошлаган.
Янги функция қачон кенгроқ аудиторияга тақдим этилиши ҳозирча номаълум. Бироқ, унинг бета версиясида кўриниши фаол синовдан ўтказилаётганига далолат беради.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
-
Мексикада 42 тонна метамфетамин мусодара қилинди
Жаҳон | 18:43
Мавзуга оид

11:37 / 31.05.2025
YouTube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига 50 млн долларга ошириши мумкин. Бунга нима халал беряпти?

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

10:48 / 24.04.2025