Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube'да илк бор 500 млн обуначига эга блогер пайдо бўлди
MrBeast канали 2012 йил 20 февралда рўйхатдан ўтган. Унинг энг машҳур видеоси — «Реал ҳаётдаги калмар ўйини $456 000 учун!» бўлиб, у қарийб бир миллиард марта томоша қилинган.
Дунёдаги энг машҳур блогер MrBeast (Жеймс Стивен Доналдсон) YouTube'да 500 миллион обуначига эга бўлди.
MrBeast канали YouTube'да 2012 йил 20 февралда рўйхатдан ўтган бўлиб, Доналдсон ўзининг биринчи видеосини 21 февралда жойлаган. У каналига дастлаб турли видеоўйинларни ўйнаш жараёнлари тасвирланган видеоларни жойлаган.
Кейинчалик блогер турли челленжлар ва совғали танловлар билан боғлиқ роликлари билан танилди. Унинг энг машҳур видеоси — «Реал ҳаётдаги калмар ўйини $456 000 учун!» бўлиб, у қарийб бир миллиард марта томоша қилинган.
«Бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат. Билмадим, мен... Айтмоқчиманки, билсангиз, мен ҳозирги даражага чиқишим керак эмас эди. Масалан, менда ярим миллиард обуначи бўлиши керак эмас эди. Статистик жиҳатдан бу бўлиши керак эмас эди», — деди у.
Шунингдек, Доналдсон кам таъминланган оилада катта бўлгани, ота-онаси ҳарбий бўлганини ва улар 2008 йилдаги молиявий инқироз даврида банкротликни бошдан кечирганини эслаб ўтди.
Жорий йил февралида Bloomberg нашри MrBeast ўз бизнесини кенгайтириш учун бир неча юз млн доллар жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди. Ўшанда унинг холдинг компанияси тахминан 5 миллиард долларга баҳоланган.
Доналдсонга тегишли компаниялар орасида Feastables шоколад бренди, Lunchly газаклар ишлаб чиқарувчи компанияси ва видеолар яратиш билан шуғулланувчи студия бор. Блогер бизнесидан хабардор манбаларнинг айтишича, 2024 йилда унинг лойиҳалари жами 400 млн доллардан ортиқ даромад келтирган.
Мавзуга оид
19:25 / 20.05.2026
Фейк хабарларга чек қўйиш: YouTube жиддий янгиланишни тайёрламоқда
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
20:35 / 30.01.2026