Жамият | 07:40 / 16.04.2025
6253
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 4-синф ўқувчиси Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди

Учқўрғон туманининг 23-мактаб 10-синф ўқувчиси 31 март куни отасига тегишли бўлган Cobalt’ни уйдан ҳайдаб чиққан. 

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, у машинани ҳайдаб кетаётган вақтда йўлни кесиб ўтаётган 4-синф ўқувчисини уриб юборган. Ҳодиса оқибатида бола шифохонада вафот этган. 

Ўқувчининг ўзи уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, машинани “қиздираман” деб кўчага ҳайдаб чиққанини айтган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид