Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда Lacetti ёниб кетди
Пойтахт ФВБ ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилди. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Фото: ФВБ
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Юнусобод туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 22 апрел куни соат 15:01 да Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида автомобил ёнаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:06 да етиб борган ва ёнғин соат 15:09 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Tesla’сини ёқиб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:27 / 30.05.2026
Сергели автомобил бозорида ноқонуний олибсотарларга қарши рейд: 30 кишига чора кўрилди
18:51 / 29.05.2026
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
17:54 / 29.05.2026
Чирчиқда қаровсиз ҳайвонлар учун йирик бошпана қурилади
18:28 / 28.05.2026