Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги юритилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:
- Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби;
- Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогининг таркиби ҳамда уни қўллаш мақсадлари;
- маҳсулотларни (товарларни ва хизматларни) таснифлаш ҳамда идентификация қилиш тартиби;
- солиқ имтиёзларига маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларини бириктириш.
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси томонидан tasnif.soliq.uz расмий веб-сайти орқали яратилади ва юритилади.
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) тавсифи, гуруҳи, синфи, позицияси ва субпозициясидан келиб чиқиб, оператор томонидан таснифланади.
Мавзуга оид
09:51 / 15.04.2025
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
14:12 / 22.02.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
15:36 / 12.12.2024
Ўзбекистондан Россияга етказилаётган маҳсулотлар рўйхати 68 та янги позицияга кўпайди
14:06 / 12.12.2024