Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги делегациясининг Хитойга ташрифи давомида бир қатор келишувларга эришилди.
Вазирлик маълум қилишича, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районига амалга оширган хизмат сафари давомида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик учрашувлари ташкил этилди.
БМТнинг Савдо-сотиқ ва ривожланиш комиссияси эксперти ва Space Techtronic Industries Services (Шензҳен) Cо., Ltd. вакиллари билан технологияларни Хитойдан Ўзбекистонга трансфер қилиш жараёнларини мувофиқлаштирувчи махсус марказ ташкил этишга келишилди.
Хитойнинг Xinjiang Beixin Road & Bridge Group Cо., Ltd. компанияси билан академик алмашинув дастурларини ташкиллаштиришга келишилди.
Пекин технология институтининг Тошкент шаҳридаги филиалини очиш масаласи муҳокама қилинди. Янги хорижий кампус таркибида бешта асосий факультет фаолият юритади: компьютер фанлари, машинасозлик ва автомобилсозлик, “яшил” энергетика, катта маълумотлар (Big Data), сунъий интеллект ва киберхавфсизлик.
Мавзуга оид
11:50
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
18:29 / 08.07.2026
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026