Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади
Шу йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати форуми ўтказилади.
Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш" мавзусида бўлиб ўтади.
Форумда вазирлар, юқори мартабали ҳукумат вакиллари ва фуқаролик жамияти етакчилари иштирок этиши ва давлат хизматининг келажаги ҳақида фикр алмашиши кутилмоқда.
Форум 23 июнь – БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026
БМТ кучли Эль-Ниньо ҳақида огоҳлантирди
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
17:45 / 05.06.2026