Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Ўзбекистонда уй-жойлар “яшил” реновациясига маблағ ажратади
Франция тараққиёт агентлиги (AFD) Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига 30 миллион евро молиявий маблағ ажратиши кутилмоқда.
Энергетика вазирлиги хабар беришича, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда турар жой биноларининг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилаётган бўлиб, айни пайтда баҳолаш ва тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳага кўра, Франция тараққиёт агентлиги томонидан кредит линияси ва техник ёрдам ажратилиб, Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали тижорат банклари иштирокида якуний истеъмолчиларга кредитлар тақдим этилиши кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳа доирасида аҳолининг энергия самарадорлиги бўйича хабардорлик даражасини аниқлаш учун махсус онлайн саволнома ўтказилмоқда. Саволнома лойиҳанинг техник консултантлари, Juru ва AETS (Франция) мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, йиғилган маълумотлар лойиҳанинг иқтисодий ва техник асосларини шакллантиришда фойдаланилади.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:25 / 06.06.2026