Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
Ўзбекистон асални асосан АҚШ ва Афғонистонга экспорт қилмоқда.
Фото: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қайд этишича, 2024 йил ва 2025 йилнинг тўрт ойи давомида 206 минг доллар қийматида 64 тонна асал экспорт қилди.
Асалнинг 92 фоизи АҚШ ва 7 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган. Бу йил биринчи марта Хитойга экспорт қилиш йўлга қўйилди.
2024 йил ва 2025 йилнинг тўрт ойи давомида 5 млн АҚШ доллари миқдорида 260 минг дона асалари пакетлари экспорт қилинган.
Асалари пакетлари асосан Россия, Қозоғистон ва Арманистонга экспорт қилинган бўлса, бу йил экспорт географиясига Тожикистон ҳам қўшилган.
Асалари пакетлари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга ошди.
Мавзуга оид
11:21 / 27.02.2026
Ўзбекистон помидор экспортини қисқартирди
13:52 / 17.02.2026
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026