Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади
Венгриянинг Daily News Hungary онлайн нашрида "БМТнинг Давлат хизматлари форумининг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакат учун тарихий сана" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Унда 2025 йилнинг 23-25 июн кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Давлат хизмати форуми ўтказилиши маълум қилинган. Ушбу нуфузли халқаро тадбирнинг асосий мавзуси — "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш". Форум БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилмоқда.
Нашрда Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган туб ислоҳотлар Ўзбекистон давлат хизмати тизимида ҳам ижобий ўзгаришларга йўл очгани қайд этилган. "Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан давлат фуқаролик ҳукумати трансформация қилинди. "Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак", деган ҳаётий тамойилидан келиб чиқиб, Ўзбекистон президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ва давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилди", дейилади материалда.
Венгрия ОАВ, шунингдек, Ўзбекистонда юқори раҳбарлик лавозимларига захира тайёрлаш амалиёти қўллана бошланганига эътибор қаратган. Натижада, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар янада демократлашди, деб таъкидланган.
Мақола: "Ушбу форум Ўзбекистонда илк бор ташкил этилади ва бу мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга. Форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши — БМТнинг Ўзбекистон билан давлат хизмати соҳасида шаклланаётган мустаҳкам ҳамкорлигининг амалдаги намунасидир", – деган сўзлар билан якунланган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
17:46 / 10.06.2026