Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида кувайтлик ишбилармон доир вакилларининг Сирдарё вилоятига бизнес-миссия ташкил этилди.
Кувайт бизнеси вакиллари сафар давомида Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова билан музокара ўтказди.
Дўстона руҳда ўтган мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, тиббиёт соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, замонавий тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, энг асосийси, янги иш ўринларини яратиш орқали ҳудуд аҳолиси фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
13:52 / 01.05.2026