Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелес мэри АҚШ ҳукуматини шаҳар устидан тажриба ўтказишда айблади
Бизнинг шаҳримиз тажриба ўтказиш объекти сифатида самарали ишлатилди, дейди Лос-Анжелес мэри Карен Басс.
Лос-Анжелес мэри Карен Басснинг айтишича, федерал ҳукумат тартибсизликларни бостириш учун Миллий гвардия ва денгиз пиёда аскарларини жойлаштириш орқали Лос-Анжелесдан «тажриба сифатида фойдаланмоқда».
Журналистлар билан суҳбатда Басс президент Доналд Трампнинг Лос-Анжелесга қўшин жўнатиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
Унинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти аввалроқ рейдлар жиноятчилар ва ордер берилган одамларни нишонга олишини даъво қилган, бироқ аслида расмийлар тўғридан тўғри иш жойларига борган.
«Бизга булар ҳибсга олинадиган одамлар эканлиги айтилмаган ва мен бизнинг шаҳримиз асосан тажриба ўтказиш объекти сифатида фойдаланилганга ўхшайди», деди Басс.
Лос-Анжелесда ICE томонидан ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирларни қўллаб-қувватлаш учун намойишлар давом этмоқда, намойишлар оммавий қўлга олишлар ва вақти-вақти билан полиция билан тўқнашувларга айланиб кетмоқда.
Президент Трамп вазиятни барқарорлаштириш учун Миллий гвардияни сафарбар этаётганини айтиб, шаҳар маъмурияти ва демократ губернаторни тартибни сақламаганликда айблади.
Мавзуга оид
10:25 / 12.01.2026
“Олтин глобус-2026”: ғолиблар эълон қилинди
22:43 / 08.10.2025
Лос-Анжелесдаги даҳшатли ёнғин иши бўйича гумонланувчи қўлга олинди
12:30 / 03.09.2025
Суд Трампнинг Лос-Анжелесга қўшин киритганини ноқонуний деб топди
13:14 / 22.07.2025