Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади
Ryanair «тийиб турувчи омил» сифатида тартибсиз йўловчилар учун жарималарни жорий қилади. Жарималар тўғридан тўғри банк картасидан ечиб олинади.
Европанинг энг йирик авиакомпанияси Ryanair хатти-ҳаракати парвоздан олиб ташлашга сабаб бўлувчи йўловчиларга 500 евро жарима солади. Бу ҳақда 12 июн, пайшанба куни лоукостер маълум қилди. Авиакомпания жарима «тўхтатувчи восита бўлиб, самолёт бортидаги номақбул хатти-ҳаракатларни йўқ қилишга ёрдам беради» деб умид қилмоқда.
«Бир итоатсиз йўловчининг хатти-ҳаракати туфайли йўловчилар учун кераксиз ноқулайликларга йўл қўйиб бўлмайди», деди Ryanair вакили.
Жарималар «тўғридан тўғри брон қилиш учун фойдаланилган картадан» ундирилади — бу ўзгартириш аллақачон киритилган.
Авиакомпания маълумотларига кўра, кўплаб рейслардаги узилишларга «жанжалкаш йўловчилар» сабаб бўлган. 2025 йил январида Ryanair йўловчининг тартибсиз хатти-ҳаракати туфайли Дублиндан Канар оролларидаги Лансаротега учган рейсни Португалиянинг Портусига йўналтирганидан кейин ундан 15 000 евро товон талаб қилди.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
12:21 / 09.05.2026