Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тухумбарак таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Таом асосан Хоразм вилоятида кенг тарқалган бўлиб, ушбу ҳудуднинг бой маданий-гастрономик меросини акс эттиради.
Фото: zira.uz
Хоразм вилоятига хос тухумбарак таоми географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
«Мазкур таом ўзига хос тайёрланиш усули, таркиби ва қадимий анъаналарга асосланганлиги билан ажралиб туради. Тухумбарак асосан Хоразм вилояти аҳолиси орасида кенг тарқалган бўлиб, ушбу ҳудуднинг бой маданий-гастрономик меросини акс эттиради», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши бу таомни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, сифат ва нуфузини сақлаб қолиш ҳамда Хоразмнинг ҳудудий бренди сифатида тарғиб қилиш имконини беради.
Адлия вазирлигининг эслатишича, географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг маълум бир ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:48 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди
15:21 / 02.03.2026
Қорақалпоғистон ва Хоразмда табиий газ учун иситиш мавсуми базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
09:42 / 29.01.2026