Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича лойиҳа амалга оширилади
Ўзбекистонда хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш бўйича Саудия Арабистони ва Франция компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳа амалга оширилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, Саудия Арабистонининг Vision International Investment (VIIC) ва Франциянинг Suez international компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Мазкур битим хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш бўйича истиқболли лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кўзда тутади. Лойиҳанинг умумий қиймати 78 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, уч босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда чиқиндиларни барқарорлаштириш ва полигонларга жойлаштириш мажмуалари ҳамда минтақавий узатиш станцияларини яратиш кўзда тутилган;
иккинчи босқичда чиқиндидан ёқилғи олиш (RDF — Refuse-derived fuel) ускунаси, ёқиш иншоотлари ва иссиқлик билан ишлов бериш корхонасининг муҳандислик олди лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тажриба асосида синовдан ўтказиш режалаштирилган;
учинчи босқичда эса тўлиқ миқёсдаги чиқиндидан ёқилғи олиш, иссиқлик билан ишлов бериш иншоотини барпо этиш ва ишга тушириш мақсад қилинган.
Қайд этилишича, мазкур битимлар стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026