Ўзбекистон | 19:27 / 25.06.2025
12333
2 дақиқада ўқилади

Июл ҳавоси турлича бўлади: об-ҳаво прогнози

Июлнинг илк кунлари ўта иссиқ бўлиши, кейин салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмидан ҳаво оқимлари жазирама иссиқликларни минтақага олиб келиши эҳтимоли бор. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Жорий йилнинг 24 июн куни республиканинг жуда катта қисмида мавсум учун илк энг иссиқ ҳарорат кузатилди. Хусусан, Термизда +43,9 даража иссиқ, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятининг кўплаб станцияларида бу куни +43 даражадан юқори ҳарорат рўйхатга олинди. Айнан шу куни Қорақалпоғистоннинг кўплаб станцияларида ҳарорат максимуми +30 даражага ҳам етмади. Мазкур салқин ҳавонинг кириб келаётгани 3-4 кунлигимизнинг об-ҳавосини белгилайди. 26-28 июн кунларида қишлоқ хўжалиги майдонлари жазирама ҳаво ҳовуридан тушганини ҳис этади.

Июл ойининг биринчи ярмида юз берадиган нисбатан салқинлик ойнинг об-ҳавоси меъёрий бўлишини, фақат ва айрим ҳудудларда кўп йиллик меъёрдан 1-2 даража юқори келишини таъминлайди. Буғдойдан бўшаган ер майдонларида иккинчи экинни экишда айрим ҳудуд фермер ва деҳқонлари куз кутилмаларини – октябр ойида экинларни совуқ уриши мумкин бўлган совуқ ҳаво оқимлари шаклланишига мойиллик борлигини эътиборга олиб, экин турларини танлашлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Шокир Шарипов
Муаллиф Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид