Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz журналисти «Олтин қалам» мукофоти билан тақдирланди
Kun.uz мухбири Руслан Сабуров «Олтин қалам» миллий мукофотининг интернет-нашрлар йўналиши бўйича 3-ўрин билан тақдирланди.
Фото: Kun.uz
Бугун, 27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида «Олтин қалам» миллий мукофоти учун XIX халқаро танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Kun.uz’нинг суриштирувчи журналисти Руслан Сабуров миллий мукофотнинг интернет-нашрлар йўналишида 3-ўрин билан тақдирланди.
Халқаро танлов 5 та асосий номинация — телевидение, радио, босма нашрлар, интернет нашрлари йўналишлари ҳамда рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон президенти фармони билан Kun.uz муҳаррири Азиз Қаршиев ва сайтнинг доимий эксперти, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов «Шуҳрат» медали билан мукофотланган эди.
Мавзуга оид
23:46 / 29.11.2025
Солиқларни ўз вақтида тўлашга ундовчи материаллар ОАВда бепул жойлаштирилади
14:10 / 26.11.2025
Уруш ва ОАВ: ҳақиқат қаерда?
17:36 / 08.11.2025
БМТ: Дунёда журналистлар ўлдирилишининг 85 фоизи очилмай қолмоқда
12:30 / 30.09.2025