Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ўзбекистонда кончилик институтини очишда иштирок этиши мумкин
Мисрлик инвестор Ўзбекистон тоғ-кон саноати учун малакали кадрларни тайёрлаш бўйича лойиҳада иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчихонасида мисрлик йирик инвестор, Буюк Британияда рўйхатдан ўтган Seagull Petroleum and Mining Egypt компанияси бош ижрочи директори Ҳишам ал-Мелиги билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистонда нодир қазилмалар ва барча турдаги ёқилғи манбалари соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон дипломатлари мисрлик инвесторга ихтисослик йўналишини инобатга олган ҳолда, мамлакатда ушбу сектор учун малакали кадрларни тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш таклифини билдирди.
Ҳишам ал-Мелиги тоғ-кон соҳасига ихтисослашган Британиядаги етакчи Heriot-Watt ва Қоҳирадаги Айн Шамс университети билан шериклик асосида Ўзбекистонда кончилик институтини ташкил этишда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.
Томонлар Мисрда орттирилган тажриба асосида Ўзбекистонда ҳам икки томонлама диплом бериш дастури асосида янги таълим муассасасини очишга келишиб олди.
Мазкур учрашувдан сўнг мамлакат элчихонаси кўмагида Ҳишам ал-Мелиги ва унинг британиялик бизнес ҳамкорлари ҳамда Геология фанлари университети ректори Аъзам Қодирхўжаев ва Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Томонлар Геология фанлари университетида Миср ва бошқа араб давлатлари фуқароларини бакалавр ва магистр босқичида ўқитиш, ўзаро талаба ва ўқитувчилар алмашиш, кадрлар малакасини ошириш йўналишида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
12:34 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
22:54 / 14.11.2025
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Мисрни мағлуб этди
22:46 / 06.11.2025