Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамли ғазна тизими жорий этилади
Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар йўлга қўйилади.
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, пенсия ва ғазначилик фаолиятига замонавий хизматларни жорий этишнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- ғазначилик ва пенсия таъминоти тизимларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали ҳудудларда ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш;
- фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ электрон ва проактив шаклга ўтказишга эришиш.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан ғазначилик тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига Рақамли ғазна тизими жорий этилади.
2026 йил 1 декабрдан пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:
- фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш бўйича «Менинг пенсиям» онлайн хизмати жорий этилади;
- пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади.
Мавзуга оид
19:02 / 01.05.2026
Ўзбекистон сунъий интеллект даврига киряпти: президент қандай вазифаларни қўйди?
19:07 / 21.01.2026
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
09:14 / 20.01.2026
Ички ишлар тизимида миграция хизматлари рақамлаштирилади: “Ақлли” шохобчалар жорий этилади
14:34 / 05.01.2026