Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ғиждувон давлат боғчасида тарбиячи болаларни калтаклади
Ҳолат 53-сонли МТТда май охирларида содир бўлган. Фарзанди калтакланган оталардан бири воқеа тасвирга олинган видеони Kun.uz’га юборди. Унинг айтишича, тарбиячи болалар билан доимий қўпол муносабатда бўлиб, уларни уриб келади.
Kun.uz ихтиёрига Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 53-сонли давлат боғчасида тарбияланувчилар калтакланганига оид видеолар келиб тушди. Тасвирларга кўра, воқеа 22 ҳамда 27 май саналарида ёзиб олинган. Унда тарбиячи болаларга бақириб, “оёғинг синсин”, – дея уларни бир неча маротаба шапалоқлаб ургани кўринади.
Калтакланиш оқибатида болаларнинг елка қисмлари қизариб кетган. Бунга оид суратлар ҳам таҳририятга келиб тушган. Фарзанди жабр кўрган оталардан бирининг таъкидлашича, ходим болалар билан доимий равишда шундай муносабатда бўлиб келади. Бундан 2 йил аввал ҳам тарбиячи шундай видеолари билан тармоқларда айлангани айтилмоқда.
Kun.uz ҳолат суриштирилиши юзасидан Мактабгача ва мактаб вазирлигига сўров жўнатди.
Мавзуга оид
17:30 / 06.04.2026
“Рус, инглиз ва немис тилини телефон ва интернетдан ўргандик” — бухоролик 12 ёшли эгизаклар ҳикояси
08:41 / 10.03.2026
Бухорода қўлбола усулда тайёрланган қалбаки дорилар савдоси фош этилди
10:46 / 16.02.2026
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ваъдаси: 16 млн сўмни қўлга киритган шахс аниқланди
14:45 / 25.11.2025