Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Римда заправкада кучли портлаш содир бўлди. Камида 20 киши жароҳат олди
Жабрланганлар орасида қутқарувчилар, полиция ва тиббиёт ходимлари ҳам бор. Бир неча киши куйиш жароҳатини олган.
Италия пойтахти Римда 4 июл куни эрталаб ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш юз берди, деб ёзади Il Mattino газетаси.
Қайд этилишича, портлашдан кейин кучли ёнғин юзага келган. Ҳодиса оқибатида камида 21 киши жароҳат олган.
Мавжуд маълумотларга кўра, соат 08:00 ларда ёқилғи қувурига юк машинаси келиб урилган. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар жалб этилган, аммо улар етиб келганидан кўп ўтмай портлаш юз берган.
Жабрланганлар орасида қутқарувчилар, полиция ва тиббиёт ходимлари ҳам бор. Бир неча киши куйиш жароҳатини олган. Таъкидланишича, олов шохобчанинг орқа қисмида жойлашган суд ижроси хизматига тегишли омборга ҳам етиб борган.
Ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда. Вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкин. Италия фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларига жабрланганларни қидиришда қалин тутун халақит бермоқда.