Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди
Учрашув давомида Трансафғон темирйўли қурилишини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
4 июл куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида президент Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини қабул қилинган «йўл харитаси» асосида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражалардаги мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан тўғри авиақатновлар кўпаймоқда. Карачи ва Лаҳорда савдо уйлари ташкил этилган.
Савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини жадаллаштириш, шу жумладан, Трансафғон темирйўли қурилишини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Мавзуга оид
12:59 / 06.02.2026
Ўзбекистон–Покистон: савдо, инвестиция ва логистика бўйича янги “йўл харитаси” тайёрланади
22:47 / 05.02.2026
Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф самарали музокаралар натижаларини юқори баҳолади
22:44 / 05.02.2026
Шавкат Мирзиёев Покистондаги етакчи университетнинг фахрий доктори ва профессори бўлди
21:40 / 05.02.2026