Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
2024-2025-молиявий йилда давлат томонидан ташкил этиладиган дафн маросимлари учун 2,2 млн доллар сарфланган.
Намибия ҳукумати давлат томонидан ўтказиладиган дафн маросимларига вақтинчалик тақиқ қўйди. Мораторий 2026 йил апрелга қадар амалда бўлади. Ҳукумат бундай қарор сабабини очиқламаган, аммо BBC’га кўра, мамлакатда бу каби дафн маросимлари учун катта харажат қилинаётгани кескин тандиқларни келтириб чиқарган.
Намибияда давлат дафн маросимларини ўтказиш сўнгги йилда кескин ошган. 2022-2023-молиявий йилда давлат томонидан ташкил этилган маросимлар билан 23 киши дафн этилган бўлиб, бунга бюджетдан 120 минг АҚШ долларига яқин маблағ сарфланган.
Қайд этилишича, 2024-2025-молиявий йилда бу турдаги харажатлар 2,2 миллион долларни ташкил этган. Феврал ойида вафот этган мамлакатнинг биринчи президенти Сэм Нуйоманинг дафн маросимлари учун ҳукумат 1,7 миллион доллар сарфлаган.
Ахборот ва коммуникация вазири Эмма Теофелуснинг маълум қилишича, ҳукумат 2026 йил апрелга қадар «давлат дафн маросимларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи жараёнлар ва меъзонлар»ни ўрганиш учун махсус комиссия тайинлайди. Шу билан бирга, агар юқоридаги муддатгача давлат маросими билан дафн этишни талаб қиладиган ҳолат юзага келса, Намибиянинг амалда президенти мораторийга истисно тариқасида рухсат бериш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
14:49 / 24.01.2026
Россияда уруш қатнашчиларини дафн этиш учун рекорд маблағ ажратилди
22:14 / 25.11.2025
Адолф Ҳитлер Намибиядаги сайловда бешинчи марта иштирок этади
13:36 / 24.03.2025
Намибиялик аёл ўзига ҳужум қилган тимсоҳнинг жағларини очиб, қочиб кетди
15:40 / 12.02.2025