Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилмасликка чақирди
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг огоҳлантиришича, меҳмон уйларига интернет орқали тўлов қилишда шошилмаслик керак.
Фото: Видеодан кадр
Фирибгарлар бу йўналишга ҳам аллақачон кириб олган. Бугун интернет орқали, айниқса, Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дачаларни банд қилиш учун “Олдиндан тўлов қилинг” мазмунидаги кўплаб эълонлар жойлаштирилмоқда. Улар орасида фирибгарлар ҳам эътиборни тортувчи, ишонарли эълонларни жойлаштиради.
Суратлар, видеолар ҳақиқий эълонлардан олинган бўлади. Фарқ шундаки, фирибгарлар катта ва ҳашаматли меҳмон уйларини жуда арзон нархларда таклиф қилади. Мижозлари кўплигини ва зудлик билан олдиндан тўлов қилиш кераклигини таъкидлайди.
Пуллар ўтказилиши билан ушбу дача ҳақидаги эълон ва ёзишган аккаунт ўчириб ташланади.
Буларга алданмаслик учун фақатгина расмий сайтлардан фойдаланиш керак. Арзон нархдаги ҳашаматли уйларга ҳеч қачон олдиндан тўлов қилмаслик лозим.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026