Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ғарбни «Россияга қарши сиёсат»ни давом эттирмаслик ҳақида огоҳлантирди
Россияга қарши сиёсат давом этса, Ғарбнинг муаммолари кўпайиб боради, дейди Россия президенти.
Ғарбда муаммолар кўпроқ ва улар Россияникига қараганда анча кескин. Аммо Ғарб давлатлари ўз ижтимоий тизимларини ривожлантиришдан кўра, Киевни қўллаб-қувватлашга пул сарфлашни афзал кўради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Халқ фронти томонидан ташкил этилган «Ҳаммаси ғалаба учун!» форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, дея хабар беради ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, биргина Бутунроссия халқ фронти линияси орқали етказиб берилган Россия дронлари қиймати 2 миллиард доллардан ортиқ «душман техникаси»ни ёқиб юборган. «Ғарб давлатларининг солиқ тўловчилари бу рақамларни эшитсин ва уларнинг ҳукумати соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш (у ерда кўп муаммолар бор, биз буни яхши биламиз), уй-жой ва коммунал хизматлар, иш ҳақини ошириш ўрнига ўз халқининг пулларини қаерга сарфлаётгани ҳақида ўйласин», — деди Путин.
У Европага кўп миқдорда кўчиб ўтаётган муҳожирларни иш билан таъминлашни яна бир шундай йўналиш сифатида тилга олди. «Уларни иш билан таъминлаш керак, токи улар маҳаллий фуқароларнинг ишини эмас, балки керакли жойда ишласин. Бу ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Ҳамма жойда ҳам шундай муаммолар кўп. Бизда ҳам бор. Лекин уларда янада ўткирроқ муаммолар бор. Россияга нисбатан шу пайтгача олиб борилган сиёсатни қанча давом эттирса, шунча ёмон бўлади», — деди Россия президенти.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
09:15 / 15.06.2026