Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 5 ойда қарийб 10 мингта электромобил импорт қилди
Сўнгги 5 ой ичида Ўзбекистонга қиймати 325,3 миллион долларлик енгил автомобил импорт қилинди.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-май ойларида мамлакатга 18 387 та енгил автомобил олиб кирилган бўлиб, улардан 9 789 тасини электромобиллар ташкил этади.
Ушбу даврда Ўзбекистонга автомобил етказиб бериш бўйича етакчи давлатлар қуйидагилар бўлди:
- Хитой – 15873 дона;
- Корея Республикаси – 1882 дона;
- Ҳиндистон– 168 дона;
- Япония – 122 дона;
- АҚШ – 82 дона;
- бошқа давлатлар – 260 дона.
Шунингдек, 2025 йилнинг ўтган беш ойи давомида Ўзбекистонда жами 153 814 дона турли русумдаги енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
15:24 / 01.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
09:30 / 27.06.2026