Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда савдо корхонасида ёнғин чиқди
Ёнғин пойтахт ФВБ томонидан видеокузатув камералари орқали аниқланган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Олмазор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 11 июл куни пойтахт ФВБ томонидан видеокузатув камералари орқали Олмазор тумани Уста ширин кўчасидаги «Уз металл» савдо корхонасида ёнғин содир бўлаётгани аниқланган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:34 да етиб борган ва ёнғинни ўчирган.
Айтилган манзилда корхона ҳудудида қурилиш чиқиндилари 30 метр квадрат майдонда ёниб зарарлангани аниқланган.
«Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
12:23 / 22.06.2026
Тошкент вилоятида автоқисмлар дўконида ёнғин чиқди
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
13:40 / 19.06.2026