Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Улар шаҳар марказидаги Мустақиллик шоҳкўчасида қувлашмачоқ ўйнаб, тезликни 100 км/соатгача оширган. ЙҲХБ ҳолат бўйича баёнот берди, лекин ходимнинг ҳам, мотоциклчининг ҳам қилмишини қоралагани йўқ.
Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади.
Мотоциклчи қиз ушбу пойга акс этган видеони 11 июл куни Instagram'даги саҳифасига жойлаштирган. Видеода кўринишича, ҳолат пойтахт марказидаги Мустақиллик шоҳкўчасида юз берган.
Мотоциклчининг таблосига қаралса, иккала томон ҳам соатига 100 км тезликда ҳаракатлангани кўринади.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Қаҳрамон Худойберганов муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, мотоцикл ҳайдовчисининг ҳужжатларида камчилик бўлган. Ҳайдовчи аёл киши бўлганлиги учун унинг ўзи мотоциклни жарима майдонига ҳайдаб олиб боргани, кейин эса ЙПХ инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилгани айтилган.
Аммо Худойберганов ЙПХ ходимининг хизмат машинасида пойтахтнинг марказий кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб, мотоциклчи билан пойга ўйнаганига изоҳ бермаган.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026