Жамият | 15:07 / 15.07.2025
2523
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати 39,9 млн долларни ташкил этади.

Фото: Иссиқликтаъминоти

«Иссиқликтаъминоти» компанияси ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Фарғона шаҳридаги Қиргули массивининг иссиқлик тизимини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича меморандум имзоланди

Лойиҳа 2027−2029 йилларда 76 километрлик иссиқлик тармоқларини янгилаш ва 380 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатишни ўз ичига олади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа қиймати 39,9 млн долларни ташкил этади. У амалга оширилгач, 317 та кўп қаватли уй (16 617 та хонадон) ва 41 та ижтимоий объект марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан таъминланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид