Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди
Реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида (21,4 миллион сўм) иқтисодий санкция қўлланди.
"Ўзэнергоинспекция" Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан «М.Г.Л» МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган автобензин қиймати 50 фоизи миқдорида (21,4 миллион сўм) иқтисодий санкция қўлланди.
Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.
Мавзуга оид
08:58 / 09.07.2026
Қримда АИ-95 бензини нархи 92 фоизга ошди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
22:18 / 05.07.2026