Ўзбекистон | 11:35 / 18.07.2025
1979
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйи ташкил этилади

"Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2025–2026 йилларда:

а) Мўғулистоннинг йирик савдо марказларида “Ўзбекистон маҳсулотлари” ярмаркасини ташкил этади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиб, келгусида бошқа давлатларга реэкспортни амалга оширади;
б) Улан-Батор шаҳридаги йирик савдо майдонларида Ўзбекистон маҳсулотлари стендини ташкил этиб боради;
в) Ўзбекистон-Мўғулистон савдо уйини ташкил этади;
г) Мўғулистоннинг импортчи корхоналари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этган ҳолда бизнес учрашувлар ўтказади.

Савдо-саноат палатаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилди:

а) 2025 йил якунига қадар Ўзбекистон тўқимачилик фабрикаларида дастлабки босқичда синов тариқасида аралаш ип ва мато ишлаб чиқариш учун Мўғулистондан “Ўзсаноатэкспорт” АЖ орқали марказлашган ҳолда майин жун ва кашемир олиб келиш. Бунда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ушбу мақсадлар учун “Ўзсаноатэкспорт” АЖга унинг буюртманомасига асосан белгиланган тартибда маблағ ажратади;
б) 2026 йил якунига қадар Мўғулистондан импорт қилинган майда шохли моллардан олинадиган жунни қайта ишлаш бўйича маҳаллий мутахассисларнинг Мўғулистоннинг кашемир ишлаб чиқариш ва тўқимачилик корхоналарида малакасини оширган ҳолда жунни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид