Ўзбекистон | 09:45 / 21.07.2025
1380
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида Сербия билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги вазирлигининг халқаро ҳамкорлик ва халқаро ташаббуслар бўйича давлат котиби Стана Божович билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқотда қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, уруғчилик, фитосанитария, ветеринария, ирригация ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳаларида шерикликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сербия томони Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари билан ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини билдирди ва қўшма ташаббусларни бошлаш учун зарур ҳуқуқий ва ташкилий механизмларни ишлаб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади.

Музокаралар якунида икки томонлама шерикликни ривожлантириш бўйича амалий қадамларни белгилаш мақсадида икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасида мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид